Monte-Karloni hayratga qoldirgan Guli


Миллий заргарлик бренди даражасида жаҳонда шуҳрат қозонган GULI ўз жўғрофиясини кенгайтиришда давом этяпти. Шу кунларда катта шов-шувларга сабаб бўлаётган ушбу янгилик Гулнора Каримованинг муаллифлик бренди Монте-Карлода Монако шаҳзодаси Альбер II Фонди ҳамда АҚШнинг 42-президенти Билл Клинтон Фондлари томонидан ташкил этилган гала-кечада ҳомийлик иштирокидир.  Кечанинг меҳмонлари орасида актриса Диана Крюгер турмуш ўртоғи Жошуа Жексон билан, Роуз МакГоун, Хофит Голан, Chopard вице-президенти Каролина Шойфеле, актёр Билли Зейн, жаз хонандаси Каро Эмеральд ва бошқа машҳурларни учратиш мумкин эди. Меҳмонларни шаҳзода Альбер II ва Билл Клинтоннинг шахсан ўзи қабул қилди.
Кеча бошланишиданоқ меҳмонлар ўзбек маданиятининг энг ёрқин ҳудудида ўзларини ҳис қилиш имконига эга бўлдилар. Бу замонавий ва миллий анъаналар уйғунлиги билан ҳамоҳанг кечинмалар билан боғлиқ эди. GULI  Фонд Форум билан ҳамкорликда (Марказий Осиёдаги энг йирик нодавлат ташкилот) катта кўргазмани намойиш этишди. Энг катта эътиборни GULI коллекцияси ўзига жалб этди: бугун ва кечани нозик дид билан боғлаган анънавийликка замонавийлик назари билан ёндошилган заргарлик ишлари юзлаб кўзларни михлаб қўйди! Ўтмиш  – энг сара музей либослари ва тақинчоқлари уникал фотокўргазмада намоён бўлди. Меҳмонлар кўргазмада ифодаланган, замонавий Ўзбекистонга хос бош ғояни илғаб олишди: «Авлодлар ўзгаради, анъаналар сақланиб қолаверади». Лойиҳа машҳур истеъдодли fashion-фотосуратчи Алихан (Alikhan Photography) томонидан яратилди.
Nights in Monaco гала-кечасида GULI заргарлик буюмлари атроф-муҳит муҳофазасини қўллаб-қувватлаш борасидаги хайрия аукционида қимматбаҳо лота сифатида тақдим этилди. GULI коллекцияси аллақачон ўз харидорларини заргарлик санъатига концептуал ёндашуви билан жалб этиб келади: нозик дид билан ғалаба қозонган ҳақиқий сифат ва доимий изланиш! Аукционда CORA International Diamonds олмослари ҳам намойиш этилди.
Дарвоқе, айрим интернет нашрлари ушбу воқеа юзасидан тош отишга ҳам уриниб кўрмоқда. Бу билан мақсадлари нима тушуниб ҳам бўлмас. Ютуқ, ривожланиш, дунёга бўйлашишга интилишни наҳот ўнг кўз билан кўриш шу қадар мушкул бўлса!? Қувониш ўрнига, тирноқ остидан кир қидиришга бўлган ҳаракатни қандай тушунмоқ керак?! Муҳими, ҳаёт давом этмоқда ва шу ҳаётнинг ўзи ким ғолиблигини ҳам кўрсатиб бормоқда! А, лаббай?!

Комментариев нет:

Отправить комментарий