ИЖОД ОКЕАНИГА ШЎНҒИГАН УСТОЗ ВА ШОГИРД!


ҚАРСИЛЛАГАН ОЛМА ҲАҚИДА ҚЎШИҚ ЭШИТГАНМИСИЗ? ...ЙЎҚ? УНДА ЭНДИ ТИНГЛАЙСИЗ! 


Тобора мухлислар қалбидан жой олиб бораётган латофатли хонанда Дилсўз, Иқбол Мухаммад мусиқаси, Камронбек қаламига мансуб янги қўшиқ ижро этди. Ажабланарли жиҳати шундаки, қўшиқ номини эшитишингиз биланоқ, қизиқишингиз аниқ. Антиқа қўшиқ "Қарсиллаган олмани” деб номланади. Ҳозирда ушбу таронага Нодир Умаров томонидан мусиқий безак берилмоқда. Яқин кунларда ушбу таронага клип суратга олиш ишлари бошланади. Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков билан ижро этилган дуэт тарона мухлислар қалбини забт этгани сабаб Озобдек Назарбековнинг баҳор ойидаги кутилаётган концерт дастурларида ушбу дуэт тарона билан Дилсўзни қарши олсангиз ажаб эмас.


«ЯНА МАНДА, ЯНА САНДА» МУВАФФАҚИЯТИДАН СЎНГ...ЯНА ИҚБОЛ МУҲАММАД, ЯНА МУҲАММАДАЛИ ИСКАНДАРОВ!?


Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Рахимхонинг хит таронага айланиб улгурган "Яна манда, яна санда” қўшиғига ишланган видеоклип мухлисларга манзур келгани сир эмас. Мухлисларга тақдим этилиши кузда тутилаётган навбатдаги янги тарона ҳам шу қўшиқ каби хит даражасига етиши шак-шубҳасиз. Сабаби янги қўшиқ муаллифлари айнан юқоридаги хитнинг ижодкорлари! Мусиқаси Иқбол Мухаммад, сўзи Нодир Азимовга тегишли бўлган янги миллий йўналишдаги "Юрагимни” таронасига Мамадхонов Насрулло томонидан мусиқий безак берилмоқда. Ҳа-я, "Юрагимни” номли янги таронага Муҳаммадали Искандаров томонидан клип суратга олиниши режалаштирилмоқда. "Яна манда, яна санда " қўшиғига ишланган видеоклипга Муҳаммадали Искандаров режиссёрлик қилиб Раҳимхоннинг ишончини қозонди ва навбатдаги ижод маҳсулига эсда қоларли "видеоасар” яратиш унга ишониб топширилди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий